Ўзбекистон ёшлари орасида таниқли бўлган ҳамда шоу-бизнесда катта ўринга эга хонанда Муниса Ризаева “санъат”ни тарк этиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақида шу йилнинг 19-20-21-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастурига тайёргарлик пайтида Sayyod.com сайтига маълум қилган.

Сайтнинг ёзишича, Мунисанинг бу йилги шоусига “узукларсиз яшай олмайдиган  режиссёр Рустам Динамович ва хореограф Наримон Григорянлар масъул” ҳисобланади.