Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

2016 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан бўлиб ўтган учрашувда икки томон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

2014-йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раундидан кейинги даврдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

CZFzYW_UsAEbPVQ

Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида Афғонистондаги вазият ривожига ҳамда минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ давлат департаментининг маълум қилишича, учрашувда конструктив мулоқот орқали ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий мақсадларга эришиш учун ўзаро ишонч муҳим ҳисобланади.

CZFzYU0UEAEk7OM