Ислом Каримов Режеп Эрдўған ва Ангела Меркелга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга 2016 йилнинг 12 январь куни Истанбул шаҳрида инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Шунингдек, Германия Федератив Республикасининг Федерал канцлери Ангела Меркель номига йўлланган мактубда Ўзбекистон раҳбари Истанбулдаги террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Германия фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул марказидаги Султон Аҳмад майдонида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Улар орасида Туркия ва чет эт фуқаролари ҳам бор.