Яккабоғлик йигитнинг паспорти ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Милионер исмли йигит яшайди. У 1993 йилда туғилган. Буни исботловчи, Милионер исмли ушбу йигитнинг паспорти сурати Facebook ва твиттер фойдаланувчилари томонидан кенг улашилиб, муҳокама қилинди. Айримлар бунга ҳазил аралаш қараса, айримлар бундай исмларни танқид қилишди.

Бунгача, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида туғилган болаларга Ишани (Қашқадарё), Месси (Фарғона), Роналдо (Хоразм) каби исмлар қўйилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида Брюс Ли, Чингачгук, Марадона, Неймар, Дэвид Бекхэм, Жумонг кабилар учрайди.