Ўзбекистонда 2016 йилда ойлик-маош 15 фоизга оширилади

Ўзбекистон 2016 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Ислом Каримов Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида қайд этилган.

Унда ёзилишича, кириб келаётган 2016 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоизга, аҳолининг жон бошига тўғри келадиган реал даромадлари 9,5 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг миқдори турли манбалар ҳисобидан 15 фоизга ошиши кутилмоқда.

Ислом Каримов табригида айтилишича, 2015 йилда аҳолининг реал даромадлари 9,6 фоизга, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 21,9 фоизга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.

SHARE