Ўзбекистон 2016 йилда 4 миллиард долларлик хориж инвестициясини ўзлаштиради

Ўзбекистон 2016 йилги инвестиция дастури доирасида 4,042 миллиард доллар миқдорида хориж инвестициясини ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар 154 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Ушбу инвестиция маблағларининг 1,339 миллиард доллари ҳукумат кафолати остида олинади. 2016 йилда 85 та лойиҳа бўйича жалб қилинадиган тўғридан-тўғри инвестициялар миқдори 2,703 миллиард долларни ташкил қилади.

Инвестицияларнинг катта қисми — 2,29 миллиард доллари ёқилғи-энергетика тармоғида амалга оширилаётган 34 лойиҳага йўналтирилади. Хорижлик компаниялар нефть ва газ соҳасидаги 14 лойиҳага 2,104 миллиард доллар йўналтиришни режалаштирмоқда.

SHARE