Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Ислом Каримовнинг Москвага ташрифи бўйича мулоқот ўтказишди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 19 февраль куни Россия Ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу мулоқот ўтказиш Ўзбекистон томони ташаббуси билан бўлган ва унда икки мамлакат президентларининг учрашувига тайёргарлик кўриш хусусида гаплашилган.

“Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ушбу мулоқот чоғида халқаро майдондаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳақида ҳам гаплашишган”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

2015 йилнинг июлида Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида Владимир Путин Ислом Каримовни Москвага давлат ташриф уюштиришни таклиф қилган, Ўзбекистон раҳбари бу таклифга розилик берганди.