Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши жараёнини жадаллаштириш масаласини кўриб чиқишда экспертлик баҳосини беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штеркка таяниб, подробно.uz сайти хабар тарқатди.

“Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришига тайёргарлик даражаси ҳақида гап кетганда, шуни айтишим мумкинки, бу масала синчковлик билан кузатилаётган жараён бўлиб, уни амалга ошириш керак. Буни Ўзбекистонлик шерикларимизнинг ташкилотга аъзоликка сиёсий хоҳиши билангина амалга ошириш мумкин”, деди у.

Ҳозирги босқичда ушбу йўналишдаги ташаббусни илгари суришнинг бошида турибмиз. Ўзбекистон тарафидан ташкилотга аъзо бўлишга қизиқиш билдирилган. Ҳозирги пайтда айнан аъзо бўлиш борасида аниқ музокалар олиб борилаётгани йўқ.

Дипломатнинг айтишича, Европа Иттифоқи ўзбекистонлик шерикларига ушбу жараённи жадаллаштириш масаласини кўриб чиқишни “тавсия қилиб келади”. Ўзбекистоннинг мамлакат иқтисодиётига рисклар бўйича хавотирларига келадиган бўлсак, Европа Иттифоқи бу борада экспертлик баҳосини беришга тайёр.

“Бизда бу борада тажриба бор. Чунки Шарқий Европа мамлакатлари орасида бундай жараённи бошдан кечирганлар бор. Шу сабабли бизда тегишли масалаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган чора-тадбирларни тавсия қилишга ва рискларни баҳолашга тажриба бор”, деди у.

Бунинг учун давлат ЖСТга аъзо бўлиш талабларини бажари учун зарар бўладиган чора-тадбирларни жорий қилишга ҳамда мажбуриятларни бажаришга босқичма-босқич киришиши учун шароит яратилиши зарур. Ўзбекистонда тегишли соҳани мустаҳкамлаш учун етарли вақт бўлади.