Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов истеъфога чиқарилди

Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов истеъфога чиқарилди. «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» информацион дастурида хабар берилишича, бу ҳақида Президент Ислом Каримовнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Дарё.uz сайтининг ёзишича, 4 февраль, пайшанба куни халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қатнашган, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Хабар беришларича, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ шу кунгача Зангиота туманига ҳокимлик қилиб келган Содиқ Абдуллаев вилоятнинг янги ҳокими этиб тасдиқланган.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Аҳмаджон Усмонов бундан аввал Андижон вилоятини бошқарган.

SHARE