Чикагода Навоий таваллудининг 575 йиллиги нишонланди

АҚШдаги Чикаго ўзбек мактабида ғазал мулкининг султони, туркий тил ва адабиёти тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ижодий кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақида Чикаго Ўзбек—Америка жамиятининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

12661895_1025799247476252_2854311093826332209_n

Унда жамият аъзолари, ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди. Тадбирда Чикаго ўзбеклари жамияти Президенти Олим Шарипов мутафаккирнинг ҳаёт ва ижод йўли, бебаҳо адабий мероси ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди. Шунингдек, Навоий ғазаллари таҳлил этилиб, адабий муҳокамалар ўтказилди. Анжуманда ўқувчилар ҳазрат Навоий ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқишди.

12687786_1025799244142919_8472127848464597721_n

Тадбирда иштирок этганлар миллат маънавиятининг порлоқ қуёши Мир Алишер Навоий ҳақида ўз билимларини янада бойитишди.

SHARE