Ўзбекистон БМТнинг собиқ Бош котиби Бутрос Бутрос-Ғолий вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мисрнинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, 1992-1996 йилларда БМТ Бош котиби лавозимида ишлаган Бутрос Бутрос-Ғолийнинг вафот этганлиги муносабати таъзия билдирди.

“2016 йилнинг 23 февраль куни Миср Араб Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Мисрнинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, 1992-1996 йилларда БМТ Бош котиби лавозимида ишлаган Бутрос Бутрос-Ғолийнинг вафот этганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Бутрос-Ғолий 16 февраль куни 93 ёшида оламдан ўтган эди.