Ўзбекистон Нью-Йорк ва Ригага авиақатновлар сонини кўпайтиради

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Рига ва Тошкент—Рига—Нью-Йорк—Рига—Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлар сонини кўпайтиради. Бу ҳақида авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатди.

“31 мартдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент — Рига — Нью-Йорк—Рига—Тошкент йўналишида авиақатновларнинг иккинчи частотасини ишга туширади”, дейилади компания хабарида.

Рейслар ҳафтанинг пайшанба кунлари Boeing-767 самолётларида амалга оширилади. Ортга эса жума куни қайтилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда авиакомпания Тошкент — Рига — Нью-Йорк йўналишида мунтазам ва ҳафтанинг еттинчи кунида ортга авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 5 апрелдан Тошкентдан Ригага авиақатновлар сонини ҳафтасига 3 тагача етказади. Эндиликда Тошкент — Рига — Тошкент йўналишида сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари авиақатновлар амалга оширилади.