Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 9 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг The Economist журнали томонидан 2015 йил натижалари асосида тузилган янги озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси рейтингида 9 поғонага кўтарилди. Ушбу рейтингдан 109 давлат ўрин эгаллаган бўлиб, Ўзбекистон 64-ўринни қайд этиб, ўтган йилдаги натижасини 9 пунктга яхшилади.

Рейтингда давлатлар учта категория бўйича баҳоланди: озиқ-овқат билан таъминланганлик ва истеъмоли даражаси, уларнинг мавжудлиги ва етарлилиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлик даражаси.

Баҳолашда халқаро ташкилотлар ва миллий институтлар маълумотлари базасидан фойдаланилди.  Жорий йилги рейтингда ўтган йилдаги каби АҚШ биринчи ўринни эгаллади. Биринчи ўнталикдан, шунингдек, Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада, Германия, Австралия жой олди.

МДҲ давлатларидан Россия 43-ўрин, Беларусь – 44-ўрин, Қозоғистон – 56-ўрин, Украина – 59-ўрин, Тожикистон 88-ўрин эгаллади.