Ўзбекистонда 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги “Тошкент” сейсмостанцияси вакилига таяниб маълум қилди.

Зилзиланинг эпицентри Самарқанднинг жануби-шарқидаги 55 километрда, Китобдан 18 километр масофада жойлашган. Қарши ва Самарқандда 3,4 баллик, Жиззахда 3 балл, Термизда 2, Навоийда ҳам 2 баллик ер силкиниш кузатилган. Қурбонлар ва талафотлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.

SHARE