Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов шу йилнинг 17 май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан мулоқот олиб боради.
Болгария делегацияси дастуридан “Ўзбекистон нефть ва гази” 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.