Ўзбекистондаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2016 йил 6 июль, чоршанба куни эрталабки соат 05:15 да ўқилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.