“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси АҚШнинг Майами шаҳри йўналишид учун янги тариф жорий этилганини эълон қилди.
Тошкент–Майами–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи 3 470 000 сўмдан бошланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ҳудуд учун қўшимча 353 доллар тўланади.
Қатновлар ҳамкор авиакомпаниялар билан интерлайн келишуви доирасида бажарилади.
Тошкент–Рим–Майами (Маҳаллий вақт)
Пайшанба
HY 257 – Тошкент (05:35) – Рим (09:30)
АЗ 630 – Рим (10:40) – Майами (15:45)
Майами – Рим – Тошкент
Душанба
АЗ 631 – Маями (20:35) – Рим (12:30 сешанба)
HY 258 – Рим (23:00 сешанба) – Тошкент (08:05 чоршанба)
Қайд этиш жоиз, қатновлар замонавий Boeing ва Airbus лайнерларида амалга оширилади.