Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябрь кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Жалол-Обод, Ўш ва Боткен вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларидаги 55 та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди.
Музокаралар якунларига кўра томонлар Протокол имзоладилар.
Учрашувлар дўстона шароитда, турли даражалардаги сўнгги Ўзбекистон-Қирғизистон мулоқотлари каби руҳда ўтди.