Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 10 ноябрь, пайшанба куни Тошкентдаги «Чиғатой» қабристонига дафн этилди.
Абдулла Орипов давомли хасталикдан сўнг 2016 йил 5 ноябрь куни АҚШнинг Техас штатида вафот этган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марҳумнинг жасадини Тошкентга олиб келиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилган эди.