13 июл куни ёнғин сабаблари ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига (Санкт-Петербург шаҳри таркибига киради) борган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Санкт Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлганини тасдиқлади:
- Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Гулобод” ҚФЙда рўйхатда туради;
- Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Таган” ҚФЙда рўйхатда туради.
Россиянинг ваколатли органлари томонидан суд-тиббий экпертизаси ўтказишга қарор қилинди.
Элчихона Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарларининг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибти.
Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилорати ҳокимлигига етказилди.