Агрепина Шин Мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 октябрдаги ПФ-5211-сон фармонига мувофиқ Агрепина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди.

Шин шу пайтга қадар Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор сифатида фаолият юритиб келаётган эди.