АҚШ элчихонаси Шавкат Мирзиёевга кўмак учун миннатдорлик билдирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўллаб-қувватлови ҳамда Нью-Йоркдаги терактни тергов қилишда ёрдам бериш ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.

Шавкат МирзиёевнингДональд Трампга йўллаган мактубида шундай дейилади: “Содир этилган фожиа замонамизнинг бундай ғайриинсоний хавф-хатарларига қарши курашиш йўлида бутун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш заруратини яна бир бор тасдиқлайди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини суриштирув ишларига кўмак кўрсатиш учун бор куч ва воситаларини ишга солишга тайёр”.