Ўзбекистон давлат идора ва компаниялари туркиялик менежерларни жалб қилмоқда

Ўзбекистон давлат бошқаруви идоралари ҳамда давлат компанияларига туркиялик менежерлар жалб қилинмоқда. Хусусан, Туркияда туризмни ривожлантириш бўйича кўп йиллик тажрибага эга Содиқ Бадак Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси этиб тайинланади.

Маслаҳатчи Туркиянинг туризмни ривожлантириш бўйича 30 йиллик тажрибасини ўзбек мутахассисларига етказиш ҳамда ўрта ва узоқ истиқболда (5 ва 10 йил) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича стратегик режани ишлаб чиқишда кўмаклашиш, мамлакатнинг туристик салоҳияти юқори вилоятларида инфратузилмаларни ривожлантириш лойиҳалари режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда туризмни жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча рағбатлантирувчи чораларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон учун потенциал хорижий туризм бозорларини ўрганиб, туристик брендларни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар учун янги сайёҳлик маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар киради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси турк эксперти Орхан Саврикаяни стратегик ривожлантириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилинди.

Орхан Саврикая МАКда 6 ноябрдан ишга киришди. У авиакомпанияни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, жадвалларни оптималлаштириш ва самолётлар паркини режалаштириш, маркетинг ва савдо, шунингдек ахборот технологияларини жорий этиш каби вазифаларни бажаради.

Хабарларда айтилишича, турк маслаҳатчиларини жалб қилиш масаласи Ўзбекистон Президентининг октябрда Туркияга амалга оширган давлат ташрифи давомида келишлиган эди.