Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига ўтади, вилоятлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида эса Қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади. Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

Бундай музейларни ташкил этиш мақсад — мустабид тузум давридаги қатағон сиёсатининг сабаблари ва фоижиали оқибатларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни ҳаққоний ёритиш мақсадида музей экзпозициясини ташкил этишдир.

Шунингдек, ҳукуматнинг шу қарори билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига икки ой муддатда Қатағон қурбонлари хотираси виртуал музейини ташкил этиш вазифаси юкланган.

SHARE