АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

2017 йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрига АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади.

Делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.

Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокаралар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор объектларга ташриф буюриши кутилмоқда.

 

SHARE