Атлас ва адрас тайёрлаш технологияси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

Ўзбек шойи матолари — атлас ва адрасни тайёрлаш технологияси ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий ёдгорликларни сақлаш бўйича илғор тажрибалар реестрига киритилди.

Бу ҳақида БМТ радиоси хабар тарқатди. Мазкур қарор шу ҳафта Жанубий Кореянинг Чеджу шаҳрида бўлиб ўтаётган Номоддий маданий ёдгорликларни сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисида томонидан қабул қилинган.