Америкадан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими қарийб 40 фоизга ошди

Америкадан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими қарийб 40 фоизга ошди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов маълум қилди.

Унинг айтишича, 2018 йил якунлари бўйича АҚШдан туристлар оқимини  5000 кишигача етказиш бўйича кўрсаткичларни белгилаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишда Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимини кенгайтириш бўйича элчихоналаримиз ҳам фаол ва тизимли иш олиб бориши лозимлигини таъкидлаган эди.