Нью-Йоркда ватандошимиз бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

Жорий йилнинг 23 январь санасида Нью-Йорк шаҳрининг Квинс ҳудудида яшаган, таъмирлаш ишлари билан шуғулланган 26 ёшли Дилмурод исмли (John Davie маҳаллий матбут марҳумни мана шу ном билан аташмоқда) собиқ Ўзбекистон фуқароси  бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.

Hozirchashu.com сайти ёзишича, 23 январь куни Сандерс кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги хонандонларнинг бирида таъмирлаш ишларини олиб бораётган Дэви 6-қаватдан тушиб кетади ва воқеа жойида вафот этади.  Воқеа жойига политция ходимлари етиб келишган ва ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишларини олиб бормоқда.

“Улар тахминан 10-12 йил олдин АҚШга оилавий ота-онаси билан келган эди. Асли Самарқандлик, она шўрлик фарзандимга, деб келин излаб юрган эди. Минг афсус насиб қилмади. Марҳумни жума куни Нью-Йоркда сўнгги манзилга кузатамиз”, дейди марҳумнинг яқинларидан бири.