АҚШнинг венчур фонди Ўзбекистондаги стартапларга сармоя киритмоқчи

    Эртага, 10 январ куни «Mirzo Ulugbek Innovation Center»да Ўзбекистондаги маҳаллий IТ-бозори ҳамда истиқболли стартапларга сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқадиган АҚШнинг венчур фонди вакили билан учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақида xabar.uz сайти хабар тарқатди.

    Шу муносабат билан инновацион марказ жамоаси тадбиркор ва резидентлардан ўз IТ-лойиҳалари ҳақидаги маълумотларни марказ электрон манзилига юборишларини сўради.

    Маълумот юборишнинг сўнгги муддати 2018 йил 9 январ соат 18:00 этиб белгиланди.

    SHARE