Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолияти устидан назорат ўрнатади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури қабул қилинди. Унга кўра 2018 йилда “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади ва унга кўра бу соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади. Бу ҳақидаги “Тараққиёт стратегияси” маркази хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.