Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент авиа қатновининг нархи яна арзонлаштирилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси 3 июндан 8 сентябрга қадар Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент рейсининг эконом-класси учун минимал нархларни туширади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Айтилишича, бир томонга учиш нархи 430 евродан (4037924 сўм, олдин 563 евро эди), қайтиш билан — 829 евродан (7788863 сўм, олдин 951 евро эди) бошланади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 3 июндан Самарқанд – Нью-Йорк йўналишида қўшимча тариф жорий этади. У Тошкент орқали Самарқанд – Тошкент орасидаги парвоз учун қўшимча ҳақ тўламасдан Самарқанддан Нью-Йорккача авиачипта харид қилиш имконини беради.

Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида парвозлар Boeing-787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади.