«100 фоиз қўшиламан». Шавкат Мирзиёевнинг мақтовларига Трамп шундай жавоб берди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Учрашувда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва Афғонистон масаласи бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.

    The Associated Press ахборот агентлиги хабар беришича, Дональд Трамп у Ўзбекистон билан савдо, ҳарбий алоқалар устида иш олиб бораётганини қайд этиб, Ўзбекистон раҳбарини Оқ уйда мамнуният билан қилишини билдирди.

    Шавкат Мирзиёев эса, ўз навбатида, Дональд Трамп Президент сифатида катта натижаларга, жумладан, солиқ ислоҳотлари муҳим аҳамият касб этишини билдирган.

    «АҚШда ўтказилган президентлик сайловидан сўнг, мамлакатда муваффақиятли бошланган ислоҳотлар билан сизни табриклайман. Солиқ ислоҳотлари, янги ишчи ўринларни яратиш – бу сизнинг Америка халқи учун қилган хизматларингиз натижаси, деб биламан», деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Бунга жавобан Трамп: “100 фоиз қўшиламан”, деб жавоб берди.

    The Associated Press нашри Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаси бўлганини, аммо инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилганидан кейин ҳарбий ҳамкорлик тўхтатилганини эслатиб ўтган. Хабарда, Ўзбекистон ҳамон Афғонистонга юк етказиб беришдаги муҳим нуқта экани қайд этилган.

    Маълум қилинишича, Оқ уйдаги учрашув чоғида Трамп Ўзбекистонда вазият ижобий томонга ўзгараётганини эътироф этган, шу билан биргаликда мамлакат президентини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга чақирган.