АҚШда таҳсил олган Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Ўзбекистон халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда “Газета.uz” сайти ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб хабар қилди. У мазкур лавозимда 2013 йилдан буён ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов ўрнини эгаллади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Кадирбай Бектурдиев ҳамда вазир ўринбосарлари Жаҳонгир Сидиқов ва Дилшод Кенжаев ҳам лавозимидан озод қилинди.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлиб ишлаган Сарвар Бобохўжаев, шунингдек инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосарлари Отабек Назиров ва Алишер Умаров вазир ўринбосари в. б. бўлди.

Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимини фақатгина Алишер Саъдуллаев сақлаб қолди