Швеция суди Раҳмат Оқиловни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди

Стокгольм суди томонидан Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов Швеция пойтахтида ўтган йили апрель ойида содир этган теракти учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Ўтган йили апрель ойида юк машинаси Стокгольмнинг марказий ва йўловчи кўчаларидан бирида одамлар устига бостириб киради. 500 метрдан ортиқ масофани босиб ўтган юк машинаси савдо маркази биносига бориб урилади. Беш киши ҳалок бўлади, 15 киши турли даражада тан жароҳати олади. Ҳукумат вакиллари ҳодисани теракт деб баҳолайди.

40 яшар ўша кундан бери эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Қамоққа олиниши биланоқ ўз айбига иқрор бўлади. Тергов вақтида тергов идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

“Суд Оқиловни терроризм жинояти учун умрбод озодликдан маҳрум этди”, деди суд расмий вакили.

Суд Раҳмат Оқиловни беш кишининг ўлими, ҳамма 119 кишини ўлдиришга уринганликда айбланмоқда. Суд қарорига кўра, Оқилов умрбод қамоқ жазосини ўтагач (Швецияда умрбод қамоқ жазосининг энг камида 18 йил), мамлакатга кириш тақиқи билан ватанига чиқариб юборилади.