Нью-Йоркдаги Бош консуллик ходимлари билан учрашувга таклиф қиламиз

Нью-Йоркдаги Бош консуллик ходимлари билан учрашувга таклиф қиламиз

Ҳурматли ватандошлар!

“Ватандош” Ўзбек — Америка жамияти Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги ходимлари билан учрашувга таклиф этади.

“Консуллик муассасасининг фуқаролик, паспорт ва виза масалаларига оид вазифалари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Консуллиги вакиллари билан очиқ давра суҳбатида иштирок этинг ва ўзингизни қийнаётган саволларга жавоб олинг.

Суҳбат қатнашчилари:

– Консул Қаҳрамон Далимов (Нью Йорк шаҳридаги Ўзбекистон Бош Консуллиги)
– Консул Улуғбек Аҳмедов (Нью Йорк шаҳридаги Ўзбекистон Бош Консуллиги)
– Адвокат Миракмал Ниязматов (суҳбат модератори сифатида).

Тадбир 2018 йил 14 июль, шанба куни, соат 10:00дан 13:00 гача бўлиб ўтади.

Манзил: Kings Bay Library
3650 Nostrand Avenue,
Brooklyn, New York

Транспорт:
Метро: Q train, “Sheepshead bay” бекати
Автобус: В36 ва B44, “Kings Bay Library” бекати

RSVP: Тадбирда иштирок этишингизни телефон (917-975-5015 ва 347-307-5455) ёки email (rahimova.vatandosh@gmail.com yoki ftmrkhmv@yahoo.com) орқали тасдиқлашингизни сўраймиз.