АҚШ визасини олиб бераман деб 2000 минг доллар олган бухоролик қўлга олинди

АҚШ визасини олиб бераман деб 2000 минг доллар олган бухоролик қўлга олинди.

Бухоро шаҳрида 25 июль куни Ғиждувон туманида яшовчи киши туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилинган. Гап шундаки, 2017 йил май ойида Бухоро шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс унга АҚШга бориш учун виза ҳужжатлари тайёрлаб беришини ваъда қилади. Бунинг эвазига ундан 2000 АҚШ долларини олади. Ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан пулни олган шахс қўлга олинганини билдирди.