Бир ойда 625 америкалик электрон виза олди

Ўзбекистон хорижий туристлар учун электрон виза тизими жорий қилинганидан бери ўтган бир ой ичида 5,5 мингга яқин кишига виза олиш учун мурожаат келиб тушган. Улардан 5025 нафарига виза берилган бўлса, бор-йўғи битта мурожаатга рад жавоби берилди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Мурожаатлар рейтингида хитойликлар биринчи, америкаликлар иккинчи, Буюк Британия фуқаролари эса учинчи ўринни эгаллашган. АҚШдан 671 киши виза олиш мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 625 нафарига виза берилган, 46 таси текширилмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида фойдаланиш мумкин.

Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари, 2 кун ичида кўриб чиқилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун 20 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.