Шавкат Мирзиёев Президент админстрацияси раҳбар ходимларини тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519 сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланиб, раҳбар ходимлар тайинланди.

Унга кўра:

1. Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари.

2. Султанов Хайритдин Мадриддинович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

3. Исмаилов Умар Сапаевич — Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси.

4. Иноятов Рустам Расулевич — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

5. Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

6. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси.

7. Касимов Рустам Сабирович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори.

8. Хайдаров Зилемхан — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти раҳбари.

9. Магрупов Азиз Юлдашевич — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари.

10. Мавлонов Бекзот Мардонович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари.

11. Мухаммадиев Улугбек Исломович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари.

12. Куранбаев Кахрамон Кучкарович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

13. Пайгамов Алишербек Азизович — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари.

14. Алламжонов Комил Исмоилович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби.

15. Саидова Галина Каримовна — Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари.

16. Ганиев Эльяр Мажидович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

17. Рустамбеков Нозимбек Мансурбекович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

18. Оллоёров Мансурбек Полвонзода — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

19. Усманов Алишер Атаханович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

20. Даминов Аскарали Давлатович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

21. Салиев Олим Адилович — Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.