Нью-Жерсида Summer Work and Travel дастурининг ўзбекистонлик иштирокчиси автоҳалокатга учради

Нью-Жерсида 23 яшар ўзбекистонлик қиз велосипедда айланиб юрганда, автомобиль ҳалокатига учраган. Воқеа шанба куни эрталаб юз берган. nj.com сайтининг ёзишича, Шабнамхон Усмонованинг аҳволи оғир аҳволда қолмоқда. Маҳаллий полициянинг билдиришича, у велосипедда сайр қилиб юрган.

Автомобилни бошқариб турган Тимоти Келлерсга ҳеч қанақа жароҳат етмаган, унинг машинаси ва телефони кўздан кечирилганда, уларда бирор шубҳали нарса чиқмаган. Улар, шунингдек, анализ учун қон топширишган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилинишича, Шабнамхон Усмонова Summer Work and Travel иштирокчиси бўлган. У беморга тезроқ тузалиб кетишни тилаган.