Amazon Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон футболи вакиллари Мадридда бўлиб ўтган Бутунжаҳон саммитида Amazon билан ҳамкорлик ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда Turon24 ёзмоқда.

Amazon интернет магазини футболга ҳам катта этибор қаратади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу компания билан расман шартнома имзолади.

Келишувга кўра, Amazon фирмаси Ўзбекистонда футбол маркетингини такомиллаштириш ва ўзбек футболи брендини ривожлантириш бўйича иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон саммити 24-25 сентябрь кунлари Мадридда бўлиб ўтган.