Канадага ишга жўнатиш учун 11 минг доллар пул олган самарқандлик қўлга олинди

    Самарқанд шаҳрида 17 сентябрь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Жуйичуқур маҳалласида яшовчи киши танишини Канада давлатига ишлаши учун жўнатишни ваъда қилиб, 11 000 АҚШ долларини олган.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, аммо у берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.