Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкин

    Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари 3 октябрдан грин кард лотереяси учун ариза топширишни бошлаши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

    2020 йил «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурига (DV-2020) 2018 йил 3 октябрдан 6 ноябргача ариза топширинг. 2020 йил дастурида мамлакатлар рўйхатида ўзгариш йўқ, яъни Ўзбекистонда туғилган барча шахслар бир марта, исм-шарифи паспортида ёзилганига аниқ мувофиқ ҳолда, олинганига 6 ойдан ошмаган фотосурат билан ҳамда барча оила аъзоларини қўшиб ариза топшириш ҳуқуқига эгалар. «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Грин Кард лотереяси» дастурига (DV-2020) ариза топшириш текин. Аризаларни фақатгина Интернет орқали dvlottery.state.gov манзилида 3 октябрдан бошлаб топширинг», — дейилади Facebook’ка жойланган хабарда.