Америкадага ватандошлар Ўзбекистонга 2018 йилнинг биринчи ярмида қарийб 84 миллион доллар юборган

Хорижда ўзбекистонлик ватандошлар томонидан 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги (январь—июнь ойлари)да Ўзбекистонга 2,3 миллиард доллар пул юборилган. Шу кунларда Ўзбекистон Марказий банки шу пулнинг қанчаси қаердан келганига аниқлик киритди.

Шундай қилиб, ярим йилда:

Россиядан — 1,7 миллиард доллар;
Қозоғистондан — 136,2 миллион доллар;
Туркиядан — 102,6 миллион доллар;
АҚШдан — 83,6 миллион доллар;
Жанубий Кореядан — 47,1 миллион доллар;
Исроилдан — 25,5 миллион доллар;
БААдан — 15,9 миллион доллар;
Қирғизистондан — 13,6 миллион доллар
Швециядан — 12,7 миллион доллар пул юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан қўшимча қилишларича, айнан хориждаги жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари 2018 йилнинг биринчи ярмидаги иккиламчи даромадларда 552,7 миллион долларлик ижобий сальдога эришиш имконини берган.