Ўзбек киноижодкорлари “Universal Studios” кинокомпанияси тажрибасини ўрганмоқда

    “Ўзбеккино” миллий агентлигининг халқаро алоқаларни ривожлантириш хизматидан олинган маълумотларга кўра, айни вақтда мазкур лойиҳа асосида юртимиз киноижодкорлари Ҳолливуд кино шаҳарчасида жойлашган “Universal Studios” кинокомпанияси билан ўзаро тажриба тажриба алмашиш жараёнини бошлаб юборди.

    ЎзАнинг ёзишича, ушбу халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий мутахассислардан соҳага оид янгиликлар, технологиялар, техник жиҳатдан қулайликлар хусусида фикр алмашилмоқда.

    Узоқ йиллар АҚШ ва Ўзбекистон киносаноатида бевосита ҳамкорлик бўлмаган. Аммо бу мамлакат кинемотографиясидаги ютуқлардан ижодкорларимиз кўп нарсани ўрганиб келган. Мазкур лойиҳа келгусидаги мустаҳкам алоқаларнинг дебочаси бўлиши шубҳасиз.

    ЎзА

    Ўқув тажриба курси давомида махсус ўқув фильмини суратга олиш ҳам режалаштирилган. Ушбу фильм хорижий сафардан қайтиб келингандан сўнг, монтаж жараёнидан ўтиб, кино санъатига қизиқаётган юртимиз ёш ижодкорларига намойиш этилади.

    Бу ҳамкорлик киноижодкорларимиз салоҳиятини ошириш, билимини бойитишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    Тажриба алмашиш тадбирлари Вашингтон ва Нью Йорк шаҳарларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.