Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўқув-машғулотларда қатнашмоқда

    АҚШ Массачусетс штати миллий гвардияси армияси лейтенанти ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари Кемп Эдвардс базасидаги 18-минтақавий ҳамкорлик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари пайтида шартли кучларни кузатишмоқда. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Афғонистон, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистондан 200 дан ортиқ иштирокчилар ҳамда қозоғистонлик кузатувчилар чегаралардаги барқарорлик, хавфсизлик, терроризмга, гиёҳвандликка ва тақиқланган материаллар тарқалишига қарши курашиш бўйича амалиёт сценарийсини ишлаб чиқишмоқда.

    Фото: CentCom