Нега Америкада Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳақида яхши билишмайди?

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Америкада Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳақида яхши билишмаслигига изоҳ берди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар берди.

Самарқанд давлат университетида АҚШнинг Шимолий Королина университети профессори, биокимё ва биофизика фанлари доктори, Нобель мукофоти (2015 йил) совриндори Азиз Санжар билан учрашув бўлиб ўтди.

Университет олимлари, тадқиқотчи ёшлар иштирок этган тадбирда илм-фанниривожлантиришга хизмат қилувчи фикрлар, фундаментал лойиҳалар ва ғоялар, ёштадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

– Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи кабидунё тамаддунига ҳисса қўшган буюк алломаларнинг айнан Ўзбекистон заминида камолга етгани хусусидаги маълумотларга Америкада ҳам, Европа мамлакатларида ҳам етарлича маълумотга эга эмаслар, – деди Азиз Санжар. – Ҳатто туркий халқлардан чиққан юзлаб олимлар, жаҳон илм-фани тараққиётини сезиларли даражада таъминлаган мутафаккирлар етишиб чиққани ҳақида тўлиқ тасаввур йўқ. Бу нимадан далолат беради? Аввало, туркий элатларда аждодлари давридаги каби илмга эътиборнинг пастлиги, фундаментал тадқиқотларга молиявий кўмак берилмаётганидадир.

Ўзимдан мисол, докторлик ишимни бошлаганимда “рекобин ДНК” соҳаси янги эди ва бу билан фақат Стэнфорд университетида шуғулланишарди. Рекобин ДНК биокимёвий усул бўлиб, унинг ёрдамида янги ДНК молекулалари, яъни кўплаб биоматериаллар ҳосил қилиш мумкин. Илмий раҳбарим олдига бориб, шу методни ДНК тикланишида қўллашни хоҳлашимни айтдим. Раҳбарим “Муаллиф яхши олим эмас”, “Бундай ишни фақат Стэнфордда қилишинг мумкин”, “Сен янги талабасан, бундай ишни қила олмайсан”, демади. Шунчаки «Бўлди, бошлайвер!”, деди. Тажрибаларим учун Американинг тегишли ташкилотлари миллион доллар маблағ ажратди. Шундан кейин ғоямни амалга оширдим ва Стэнфорддаги методдан биринчилардан бўлиб фойдаландим.

Олим мамлакатнинг илмга чанқоқ ёшларини янги ғоялар сари илҳомлантириш учункелганини таъкидлар экан, давлатнинг илм-фансиз рақобатбардош бўла олмаслиги, аниқва табиий фанларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этди. Бу борада ўзининг бир қатор таклифларини билдирди.