Фазлиддин Ғоибназаров америкалик рақибини нокаутга учратди

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров​ фаолиятидаги 6-жангини ўтказди.

Фазлиддинга проф рингдаги 6-жангида америкалик боксчи Уилберт Лопес рақиблик қилди. Ғоибназаров жангнинг 2-раундида Лопесни нокаутга учратиб ғалабага эришди.

Фазлиддин профессионал рингда ўтказган 6 жангининг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 3 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этишга эришган.

Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ эди. У профессионал рингда бугунга қадар 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонганди. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган ва 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйганди. Бугунги жанг унинг учун 10-мағлубият бўлди.