Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва “Ватандош” жамияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида томонлар Ўзбекистонда ёшлар ўртасида инглиз тилини оммалаштириш, икки мамлакат таълим соҳасида ахборот алмашиш, Ўзбекистон ва АҚШ таълим муассасалари ўртасида тажриба алмашиш ва бошқа муҳим йўналишларда иш олиб боришни режалаштирмоқда.

Имзолаш маросимида Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов ҳам иштирок этди.

Тадбирда “Ватандош” жамиятидан Улуғбек Қосимов, Фарҳод Муродов ва Одилбек Рўзиалиев иштирок этди. Англашув меморандумини халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти вице-президенти Улуғбек Қосимов имзолади.

Frank Mur/Facebook