Физиология ва тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти америкалик Жеймс Эллисон ва япониялик Тасуку Хондзёга берилди. Улар иммунология соҳасидаги тадқиқотлари учун мазкур мукофотга лойиқ кўрилди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли саратонга қарши курашишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган.
Жеймс Эллисон, жумладан, оқсилни ўрганиш билан шуғулланган. Бунда иммун тизими саратон тўқималарига ҳужум қилади. У Тасуку Хондзё билан меланоманинг янги терапиясини ишлаб чиқишган.