Вашингтон метроларида, Нью-Йорк кўчаларида “Ўткан кунлар” реклама қилинади

Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган АҚШлик Марк Рис бир неча йиллардан бери “Ўтган кунлар” романини таржима қилиш билан шуғулланади. Унинг айтишича, асар таржимаси якунланган. У ҳозирда “Ўтган кунлар”нинг электрон китобини тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

Маркнинг айтишича, электрон китобда асарнинг видео лавҳалари ва қўшимча изоҳлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Китоб келаси йилнинг апрель ойигача нашр эттирилади.

Муаллифнинг ЎзАга айтишича, “Ўтган кунлар” романининг инглиз тилидаги таржимаси АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон штатлари метро ва кўчаларида реклама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Марк Рис ўзбек тилида яхши сўзлаша олади.